Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги пасайди

Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги пасайди

Фото: CERR

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2020 йил июль ойида қуйидагиларни ташкил этди:

  • 2020 йил июнь ойига нисбатан — 959 бирликни (пасайиш — 4,1 фоиз);
  • 2019 йилнинг июнь ойига нисбатан — 894 бирликни (пасайиш — 10,6 фоиз).

Ўзбекистонда 10 июлдан 1 августгача карантин чораларининг кучайтирилиши, шунингдек ушбу чораларнинг 15 августгача узайтирилиши ишбилармонлик фаоллигига сезиларли даражада таъсир кўрсатди.

Жорий йилнинг июль ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси нафақат ўтган ойга нисбатан, балки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ҳам пасайиши кузатилди.

Компонентлар даражасида ўзгаришлар бўлган

2020 йилнинг июль ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан 4,1 фоизга пасайиб, 959 бирликни ташкил этиши қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги операциялар сони 7,8 фоизга камайган;
  • фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 1,0 фоизга ошган;
  • товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 0,7 фоизга ошган;
  • товар белгилари бўйича компонент 62,4 фоизга камайган.

Ҳудудлар кесимида Қорақалпоғистон Республикасида ўтган ойдаги каби энг юқори кўрсаткич қайд этилган.

2020 йил июль ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси республиканинг 10 та ҳудудида ўтган ойга нисбатан ўсиш кузатилган. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси (33,4 фоиз), Сурхондарё (28,9 фоиз), Самарқанд (15,7 фоиз), Бухоро (12,6 фоиз) ва Хоразм (10,9 фоиз) вилоятларида сезиларли даражада ўсиш кузатилган (2-расм).

Шу билан бирга, Андижон (6,0 фоиз), Сирдарё (2,4 фоиз), Наманган (1,7 фоиз) вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида (3,7 фоиз) ўтган ойга нисбатан пасайиш кузатилган.

БАНК ҲИСОБ ВАРАҚАЛАРИ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАР

2020 йил июль ойида банклараро тўлов операциялари сони 3 751,7 минг тани ташкил этди ва ўтган ойга нисбатан 319,0 минг транзакцияга (7,8 фоиз) камайган. Шунингдек, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 38,3 фоизга сезиларли даражада камайган.

Барча ҳудудларда банклараро тўлов операциялари сони камайган.

2020 йил июлда республиканинг барча ҳудудларида юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан пасайган. Хусусан, сезиларли даражадаги пасайиш Бухоро (-14,7 фоиз), Қашқадарё (-14,7 фоиз), Сирдарё (-14,5 фоиз) ва Навоий (-14,2 фоиз) вилоятларида кузатилган.

ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИДАГИ ФАОЛЛИК

2020 йилнинг июль ойида ИФИнинг биржа компоненти 1,007 бирликни ташкил этди ва ўтган ойга нисбатан 0,7 фоизга ошди. Ушбу компонентнинг ошиши битимлар сонининг 25,5 фоизга ошиши билан изоҳланади. Шу билан бирга, ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарлар ўртача жисмоний ҳажми 24,1 фоизга пасайиб кетган.

Июль ойи натижаларига кўра Республика товар-хом ашё биржасида 33 278 та битим имзоланган бўлиб, июнь ойига (26 525) нисбатан 6 753 та битимга (25,5 фоизга) кўпайган. Биржада товарлар савдоси умумий айланмаси ҳажми 2020 йил июль ойида 3 418,3 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 25,6 фоизга пасайган.

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИ

Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 2020 йил июль ойида 1,0103 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 1,0 фоизга ошган.

2020 йил июль ойида фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони ўтган ойга нисбатан 6 993 тага кўпайиб, 479 447 тани (2020 йилнинг июнь ойида 472 454 та) ташкил этди.

Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчилар сони 4 тага камайган.

Ҳисобот даврида кичик корхоналар сони 376 982 тагача етиб, ўтган ойга нисбатан 6 624 тага ошган. Фермер хўжаликлари сони 99 987 тадан 99 460 тагача (373 тага) кўпайган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 3 005 тани ташкил этиб, 2020 йил июнь ойига нисбатан 4 тага камайган.

БРЕНДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ

2020 йил июль ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича бизнес фаоллиги индекси 0,3758 бирликни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 62,4 фоизга камайиб кетган. Жорий йилнинг июль ойида юридик шахслар томонидан 62 та товар белгиси ва товар номлари рўйхатга олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг