Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда иш билан банд аҳоли сони бир йилда 312 минг кишига ошди – Марказий банк

Ўзбекистонда иш билан банд аҳоли сони бир йилда 312 минг кишига ошди – Марказий банк

2023 йил якунига кўра Ўзбекистонда жами иш билан банд бўлган аҳоли сони 312 минг кишига ёки ўтган йилга нисбатан 2,3 фоизга ошди. Бу ҳақда Марказий банк Пул-кредит сиёсати департаментининг 2024 йил 1-чорак учун «Меҳнат бозори шарҳи»да маълум қилинди.

Қайд этилишича, ўтган йилнинг иккинчи ярим йиллигидан бошлаб меҳнат бозори кўрсаткичлари яхшиланишда давом этмоқда. Жумладан, январь-март ойларида иқтисодиётдаги ишсизлик даражаси сезиларли даражада камайиб, 6,8 фоизни ташкил қилган. Бандликка асосий ҳисса қўшган соҳалар қурилиш ва савдо тармоқлари бўлиб, қишлоқ хўжалигида банд бўлганлар сони эса камайган.

Шунингдек, меҳнат бозоридаги бўш иш ўринлари (вакансиялар) сони билан ўлчанадиган ишчи кучига бўлган талаб сезиларли даражада ошди. Ушбу даврда бўш иш ўринларининг ўртача сони қарийб 36,8 мингтани ташкил этиб, 2023 йил декабр ойи кўрсаткичларига нисбатан 14 фоизга ошган (32,2 мингта).

Энг кўп бўш иш ўринлари чакана савдо, қурилиш, умумий овқатланиш, ишлаб чиқариш ва таълим соҳаларида шаклланишда давом этмоқда. Ҳудудлар бўйича бўш иш ўринларининг асосий қисми Тошкент шаҳри (60 фоиз атрофида), Самарқанд (11 фоиз) ва Тошкент вилоятларига (9 фоиз) тўғри келган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг