Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда Инновацион ғоялар ҳафталиги ўтказилади

Ўзбекистонда Инновацион ғоялар ҳафталиги ўтказилади

Фото: «NewsProm.Ru»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 7 май куни «Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Унга кўра, 2022 йил 1 январга қадар муддатда:

— белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича илмий-тадқиқот ташкилотлари томонидан олиб кириладиган илмий асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, сарфлаш материаллари, реактивлар, дастурий таъминот божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно);

— илмий-тадқиқот ташкилотлари уларнинг асосий фаолияти бўйича барча турдаги солиқлар ва мажбурий ажратмалардан озод қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ажратмалар бундан мустасно, бўшаётган маблағлар уларнинг ходимларини моддий рағбатлантириш учун мақсадли йўналтирилади.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ходимларининг меҳнатига Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ва бюджетдан ташқари бошқа манбалар ҳисобидан ҳақ тўлаш шартлари вазирлик ҳайъати томонидан белгиланади.

Шунингдек, Инновацион ривожланиш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда инновацион ғоялар муаллифларини, мазкур ғояларни амалга оширувчи ташкилотчилар ва ҳомийларни моддий рағбатлантиришни таъминлаган ҳолда, республикада инновацияларни ривожлантиришга кўмаклашган алоҳида тадбиркорлик субъектларини тақдирлаш маросимини ўтказишни назарда тутиб, республикада ҳар йили Инновацион ғоялар ҳафталиги — «InnoWeek.Uz» ўтказилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг