Ҳаво ҳарорати -8 даражагача пасайиб кетиши кутиляпти
Республика Гидрометеорология маркази дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Эртага Бухоро, Навоий вилоятларида кучсиз ёмғир ёғиши сақланиб туради, қолган ҳудудларда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат фони пасаяди ва кечаси 5-10° илиқни, кундуз куни 9-14° илиқни ташкил этади.
Якшанба куни салқин ҳаво массалари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Aндижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати шу куннинг меъёрий қийматларига нисбатан янада пасаяди ва кечаси 2-7° илиқни, кундуз куни 5-10° илиқни ташкил этади, шимолда кечаси 3-8° совуқгача, кундуз куни 0-5° совуқгача бўлади.
Шанба ва якшанба кунлари кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter