Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +24 даражагача кўтарилиши кутиляпти

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +24 даражагача кўтарилиши кутиляпти

Фото: Xabar.uz

23 феврал Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларда ҳаво ҳарорати +24 даража илиқ бўлиши прогноз қилинмоқда.

Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати хабарида айтилади. 

23 февраль Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан ташқари жойларда ҳаво ҳарорати сезиларли даражада юқори кўтарилади.

Масалан, шимолда ҳарорат +13 +15 даражагача илиқ кутилса, республиканинг бошқа вилоятларида сутканинг макисимал ҳарорати +20 +24 даражагача етиши маълум қилинмоқда.

Жума куни республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Россиянинг Европа қисми устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массаси кириб келиши бошланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг