Ўзбекистонда ҳали бунақаси бўлмаган! Ғолиб талаба 50 000 АҚШ доллари олади
Ўзбекистонда биринчи маротаба дастурий иловаларни ишлаб чиқиш бўйича мукофот жамғармаси 100 000 АҚШ долларини ташкил этадиган республика танлови бўлиб ўтади!
Бугунги кунда Ўзбекистонда IТ соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда, ёшлар орасида АКТ соҳасига қизиқиш ва интилишни ривожлантиришни эса Ўрта Осиёнинг технологик марказига айланишдек мақсадга эришиш учун энг муҳим ва асосий қадам деб ҳисоблаш мумкин. Бу қизиқишни кучайтирадиган нарса, агар ёш дастурчилар учун катта мукофот жамғармасига эга бўлган кенг миқёсли танлов бўлмаса, бошқа нима ҳам бўла оларди?
Шу сабабли IТ-Парк, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида Бирлашган Араб Амирликлари билан биргаликда талабалар орасида Ўзбекистонда давлат мобиль иловаларини ишлаб чиқиш бўйича биринчи «mGovAward» республика танлови ўтказилишини эълон қилади.
Талабалар 5 йўналишда ўзларини синаб кўришлари мумкин:
1. Таълим;
2. Соғлиқни сақлаш;
3. Туризм;
4. Транспорт ва логистика;
5. Бизнес ва G2B.
Танловнинг асосий мезонлари қуйидагилар бўлади: бўлғуси илованинг самарадорлиги, унинг инновационлиги ва фойдаланишда оддийлиги. Танловга аризаларни қабул қилиш 26 сентябрь куни АКТ ҳафталиги вақтида бошланади!
«mGovAward» танловида иштирокчилар Ўзбекистондаги мавжуд муаммолардан бирини ҳал қилишга ёрдам берадиган мобиль илова яратишлари керак бўлади.
Танловнинг мукофот жамғармаси $100,000, шундан $50,000 биринчи ўринга, $30,000 иккинчи ўринга ва $20,000 учинчи ўринга берилади. Шунингдек, ғолиблар Бирлашган Араб Амирликларига бепул саёҳат ва IТ-Парк инкубация дастурида бевосита қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритадилар!
2019 йил 26 сентябрда «Ўзэкспомарказ» МКК АЖда бўлиб ўтадиган «mGovAward» конференциясида ҳар ким танлов ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиши мумкин!
Анкетани тўлдиринг ва биринчилардан бўлиб танлов тўғрисидаги тўлиқ маълумотни олинг!
Танлов веб-сайти: www.mgovaward.uz
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter