Ўзбекистонда фақат электромобиллар ишлаб чиқарилиши мумкин
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Автотранспорт воситаларини ёллаш ва ижарага бериш фаолиятини қўллаб-қувватлаш, электромобиллар ва мототранспортлардан фойдаланиш, шунингдек, велосипедда мамлакат бўйлаб ҳаракатланишни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, «Ўзавтосаноат» АЖ халқаро консалтинг ташкилотлари ва хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда 2021 йил 1 февралга қадар лойиҳаларни амалга ошириш аниқ муддатлари, ишлаб чиқариш қуввати, молиялаштириш миқдори, давлат томонидан бериладиган кўмаклар ва бошқа маълумотларни назарда тутган «Ўзавтосаноат» АЖ корхоналарида фақат электр двигатель орқали ҳаракатланадиган енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини ишлаб чиқариш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқади ҳамда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.
Молия вазирлиги 2021 йил ва кейинги йилларга мўлжалланган Давлат бюджетини шакллантиришда фақат электр двигатель орқали ҳаракатланадиган автомототранспорт воситалари республика ҳудудида харид қилинганда ва (ёки) вақтинчалик олиб кирилганда уларни ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказишда автомототранспорт воситалари эгалари (улардан фойдаланувчилар) томонидан тўланадиган йиғимларни бекор қилишни назарда тутади.
Энергетика вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Транспорт вазирлиги, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда халқаро амалиётни ўрганиш асосида замонавий технологик тизимлардан фойдаланган ҳолда фақат электр двигатель орқали ҳаракатланадиган автомототранспорт воситаларига хизмат кўрсатиш бўйича зарядлаш терминалларини ўрнатишни ташкил қилиш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter