Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда ерёнғоқнинг янги нави яратилди

Ўзбекистонда ерёнғоқнинг янги нави яратилди

Тошкент давлат аграр университети профессори, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори Махфурат Аманова 17 йиллик илмий изланишларидан сўнг ерёнғоқнинг янги турини яратди.

Таъкидланишича, олима яратган янги нав дунё бозори ва маҳаллий деҳқон фермер хўжаликларининг талабларини қондира оладиган эртапишар, серҳосил, йирик қизил уруғли, уруғи таркибида мой ва оқсил миқдори юқори бўлган, уруғ шакли стандарт талабларига мос, ҳамда баланд пояли ҳисобланади.

Ерёнғоқнинг мазкур янги – «Лидер» нави Давлат Реестрига киритилди. Унинг Америка, Ҳиндистон ва Хитой навлари билан тўлиқ рақобатлаша олиши, ўзининг экспортбоп, серҳосил ва йирик уруғли экани билан ажралиб туриши айтилмоқда. Маълум қилинишича, ушбу нав ҳосилдорлиги 6,5 тоннани ташкил этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг