Ўзбекистонда ер қимирлаши кузатилди
27 июнь куни Тошкент вақти билан 09:33да Афғонистонда ер силкиниши содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Ер силкиниши координаталари: 36,6 градус шимолий кенглик; 69,86 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5. Чуқурлик 100 км.
Ер силкиниши эпицентридан Тошкентгача масофа 522 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.
Ер силкиниши Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди. Жумладан:
- Фарғона: 453 км, 2 балл;
- Гулистон: 443 км, 2 балл;
- Жиззах: 429 км, 2 балл;
- Самарқанд: 424 км, 2 балл;
- Термиз: 240 км, 3 балл;
- Қарши: 437 км, 2 балл.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter