Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ҳудудида яна 5 балли зилзила қайд этилди

Ўзбекистон ҳудудида яна 5 балли зилзила қайд этилди

Бугун, 23 март куни, Тошкент вақти билан 01:07 да (22.03.2023 йил, Гринвич бўйича 20:07 да) Тожикистонда зилзила содир бўлди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилишича, зилзила координаталари: 39,39 градус шимолий кенглик; 69,93 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=6. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 217 км жанубий-шарқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

Сирдарё вилоятида 5 балл, 157 км.

Фарғона вилоятида 5 балл, 192 км.

Жиззах вилоятида 5 балл, 198 км.

Тошкент шаҳрида 5 балл, 217 км.

Наманган вилоятида 4-5 балл, 232 км.

Самарқанд вилоятида 4-5 балл, 256 км.

Андижон вилоятида 4-5 балл, 257 км.

Сурхандарё вилоятида 4 балл, 335 км.

Қашқадарё вилоятида 4 балл, 363 км.

Навоий вилоятида 4 балл, 398 км.

Бухоро вилоятида 4 балл, 474 км.

Эслатиб ўтамиз, 21 март куни Тошкент вақти билан 21:47 да ҳам 5-6 балли ер қимирлаши рўй берганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг