Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ошди, евро тушди

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ошди, евро тушди

Фото: «Xabar.uz»

Марказий банк 7 апрелдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра долларнинг расмий курси 35,88 сўмга кўтарилиб, 9 590,10 сўмни ташкил қилган.

Евро курси бу ҳафтада кескин пасайди (-272,69) ва 10 364,98 сўм бўлди.

Бир Россия рубли ҳам бироз ошиб (3,30) 124,40 сўмни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, доллар курси тўртинчи ҳафтадирки кўтарилишда давом этяпти. Ундан аввал бир неча ҳафта давомида тушиш кузатилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг