Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда чанг-ғуборли ҳаво қачонгача давом этиши айтилди

Ўзбекистонда чанг-ғуборли ҳаво қачонгача давом этиши айтилди

Сўнгги 150 йил ичида Ўзбекистонда бундай чанг-ғубор ҳодисаси кузатилмаган. Бу ҳақда АОКАда «Ўзгидромет» маркази ахборот хизмати раҳбари Муниса Асилхўжаева иштирокида ўтказилган брифингда  маълум қилинди.

«Ўзгидромет»нинг Тошкент шаҳрида жойлашган ҳаво сифатини ифлослантирувчи моддалар таҳлилини юритувчи автоматик стационар кузатув постларида чанг миқдори кескин кўтарила бошлади. Аввалига чанг миқдори рухсат этилган меъёрдан 5 барабарга, кейинроқ маҳаллий вақт соат 21:00 ва 23:00 орасида 30 баробаргача кўтарилиши қайд этилди.

Маҳаллий вақт билан соат 23:00 дан бошлаб ҳаво таркибидаги чанг миқдорини пасайиш тенденция кузатилди ва бу давр оралиғида чанг миқдори рухсат этилган меъёрий кўрсаткичдан 10 баробар юқорилиги сақланиб қолмоқда.

Ёғингарчилик кутилмаётгани боис чанг ғуборлар яқин кунлар ичида ҳам сақланиб қолиниши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг