Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда бустер доза билан эмлаш бошланади

Ўзбекистонда бустер доза билан эмлаш бошланади

Маълумки, юртимизда коронавирусга қарши курашиш мақсадида жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб эмлаш тадбирлари амалга оширилмоқда.

Хусусан ҳозирги кунга қадар 6 турдаги 42 млн 805 минг доза COVID га қарши вакцина келтирилди. Шунингдек йил охирига қадар 5,6 млн доза вакцина келтирилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси бош давлат санитария врачининг кўрсатма хатига мувофиқ Республика аҳолиси ўртасида коронавирус инфекциясига қарши иммунитетни ошириш мақсадида 2021 йил 17 ноябрь кунидан бошлаб тўлиқ вакцина курсини олган фуқаролар (2 ёки 3 маротаба эмланганлар) бустер доза билан ихтиёрий эмланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг