Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда бензин ва газ ишлаб чиқариш қисқарди

Ўзбекистонда бензин ва газ ишлаб чиқариш қисқарди

2025 йил март ойида Ўзбекистонда бензин, дизель ёқилғиси, газ ва электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми ошгани қайд этилди, дея хабар берди Миллий статистика қўмитаси.

Биринчи чоракда нефть қазиб олиш ҳажми 160,8 минг тоннани ташкил қилди, бу 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 10,22% камайган. Натижада, автомобил бензини ишлаб чиқариш 15,61% га қисқарип, 304 минг тоннадан иборат бўлди (2023 йилга нисбатан пасайиш 21% дан ортиқни ташкил этди).

Табиий газ қазиб олиш ҳажми ҳам 2,76% га камайиб, 11,32 миллиард куб метрни ташкил қилди (2023 йилга нисбатан пасайиш 8,1%). Бироқ, март ойида ойлик қазиб олиш сўнгги 3,5 йил ичида илк бор ўсиш қайд этилди. Газ конденсати ишлаб чиқариш эса 9,4% дан ортиққа камайиб, 296,6 минг тоннани ташкил қилди.

Январь ва февраль ойларида дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш деярли 40% га пасайган бўлса-да, март ойида тикланиш кузатилди — 182 минг тоннани ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 14% кам. Бу ҳолат, эҳтимол, 3,5 ой давом этган Uzbekistan GTL заводидаги режавий таъмирлаш ишлари якунлангани билан боғлиқ.

Шу билан бирга, кўмир қазиб олишда ижобий динамика кузатилмоқда. 2025 йилнинг биринчи уч ойида 1,21 миллион тоннадан ортиқ кўмир ишлаб чиқарилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25,2% кўпдир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг