Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда 5 балли магнит бўронлари кутилмоқда

Ўзбекистонда 5 балли магнит бўронлари кутилмоқда

Фото: Xabar.uz

Эртага, 24 март куни кундузи Ўзбекистонда G3 даражали 5 балли магнит бўронлари бўлиши кутилмоқда.

Магнит бўронинг G3 даражадаги юқори фаоллиги туш пайтида кутилаётгани учун, бу омилнинг организмга салбий таъсирини камайтириш мақсадида, овқатланиш рационларига балиқ ва кўкат маҳсулотларини киритиш, истеъмол қилиш тавсия этилади.

Магнит бўронлари G3 даражали даврда айримларда бош қисмининг орқа томони ва пешонада кучсиз оғриш кузатилади.

Бу пайтда шу каби инсонларга камроқ ҳаракат қилиш ҳамда уйда кўпроқ ўтириш тавсия этилади. Бу вақт оралиғида юқоридаги омилни ўзида сезаётган кишиларга чекиш, алкогол маҳсулотлари ва кофе ичиш ҳамда жисмоний зўриқиш тавсия этилмайди.

Бир ҳафта аввал ҳам магнит бўронлари кузатилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг