Ўзбекистонда сўнгги уч ойда энг кўп қўйилган исмлар
2021 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда янги туғилган ўғил болаларга Муҳаммадали исми, қизларга эса Солиҳа исми энг кўп қўйилган.
Жорий йилнинг январ-март ойларида 5 236 нафар ўғил фарзандга Муҳаммадали исми, 5 114 нафар қиз фарзандга Солиҳа исми берилган.
ДХА ахборот хизмати маълум қилишича, 2021 йилнинг уч ойида 91 067 нафар ўғил бола ва 84 837 нафар қиз болага туғилганлик ҳақида гувоҳнома берилган.
Жорий йилда қизларга Солиҳа исмидан ташқари Муслима (2969), Шукрона (2252), Имона (1913), Фарзона (1423), Мубина (1350) исмлари ҳам кўп қўйилган.
Ўғил болалар исмларининг топ 5талигида эса Муҳаммадалидан ташқари Муҳаммад (2997), Абдуллоҳ (2711), Мустафо (2333), Имронбек (2062) исмлари ҳам бор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter