Ўзбекистонда 1800 та касбни қамраб олувчи касбий стандартлар ишлаб чиқилади
2026 йил 1 декабрга қадар илғор хорижий тажриба асосида 1800 та касбни қамраб олувчи касбий стандартлар ишлаб чиқилади ва амалиётга киритилиши таъминланади.
Бу борада «Ўзбекистон Республикаси миллий малака тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президентнинг ПҚ-345-сон қарори қабул қилинди.
Қарор билан, шунингдек, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари институтининг 40 та штат бирлигини қисқартириш ҳисобига «Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офиси ҳузурида Миллий малака тизимини ривожлантириш институтини ташкил этиш ҳам назада тутилмоқда.
2025 йил 1 ноябргача Миллий малака тизимининг ягона рақамли платформаси ишлаб чиқилади ва амалиётга киритилиши таъминланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter