Ўзбекистонда 15 йилдан бери доимий яшаб келаётганларга фуқаролик берилади
Президент Олий Мажлисга мурожаатномасида келаси йили мамлакатда 2005 йилдан бери доимий яшаб келаётган фуқаролиги бўлмаган шахсларга тўғридан-тўғри Ўзбекистон фуқаролиги берилишини эълон қилди.
«Ўтган йили 1995 йилгача юртимизга кўчиб келганларга Ўзбекистон фуқаролигини тўғридан-тўғри бериш тартиби белгиланди. Бу билан 50 минг нафардан ортиқ шахсларга фуқаролик олиш имконияти яратилди.
Келгуси йилда бу ишларни давом эттириб, 2005 йилгача мамлакатимизга келиб, доимий яшаётган, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳам тўғридан-тўғри Ўзбекистон фуқаролигини берсак, нима дейсизлар?
Бу ўзгариш билан юртимизда яшаб келаётган яна 20 минг киши Ўзбекистон фуқароси бўлиш имкониятига эга бўлади.
Бундан буён, юртимизда 15 йил давомида муқим яшаган, фуқаролиги бўлмаган шахсларга тўғридан-тўғри Ўзбекистон фуқаролигини беришнинг доимий тартиби жорий қилинади», деди президент.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter