Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда 138 та нотариус штати очилди. Иш ҳақи 4 млн. сўм ва ундан юқори

Ўзбекистонда 138 та нотариус штати очилди. Иш ҳақи 4 млн. сўм ва ундан юқори

Адлия вазирлиги республика бўйича 138 та янги таъсис этилган нотариус штат бирликларига танлов эълон қилди.

Жумладан, Тошкент шаҳрида – 28 та, Тошкент вилоятида – 17 та, Самарқандда – 15 та, Фарғонада – 13 та, Сурхондарёда – 12 та, Андижон, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида – 9 тадан, Бухоро ва Жиззах вилоятларида – 6 тадан, Навоийда – 5 та, Наманганда – 4 та, Қорақалпоғистон Республикасида – 3 та ҳамда Сирдарё вилоятида – 2 та бўш нотариус лавозимига  танлов ўтказилади.

Танловда йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга, юридик мутахассислик бўйича камида уч йиллик иш стажига эга бўлган, шу жумладан нотариал идорада камида бир йил стажировка ўтаган, малака имтиҳонини топширган Ўзбекистон фуқаролари иштирок этиши мумкин.

Шунингдек, қонунчиликка киритилган ўзгартиришларга мувофиқ судьялик лавозимида камида беш йил ишлаган ёки нотариус ёрдамчиси ёхуд адлия органларининг нотариал фаолиятга раҳбарлик қилиш ва ушбу фаолиятни назорат қилиш билан боғлиқ лавозимларида камида уч йил ишлаган шахслар стажировка ўтмасдан танловда иштирок этишлари мумкин.

Бугунги кунда нотариуслар ойлик лавозим маошлари (барча устамалар ва пуллик хизматлардан келиб тушадиган даромадлар билан ҳисоблаганда, солиқлар тўлангандан сўнг) 4 млн. сўмни ташкил этмоқда. Бу кўрсатгич Тошкент шаҳрида 6 млн. сўмни, Самарқанд вилоятида 4 млн. сўмни, Фарғона вилоятида 4,5 млн. сўмни ташкил этмоқда. Ушбу маош миқдори нотариал идора томонидан кўсатилган хизматлар ҳажмида келиб чиқиб янада кўпроқ бўлиши ҳам мумкин.

Танловда иштирок этиш шартлари билан Адлия вазирлиги расмий веб-сайти орқали танишишингиз мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг