Ўзбекистон ёшлари Уругвайга мағлуб бўлди
Ўзбекистон ёшлар жамоаси Аргентинада ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида сўнгги ўртоқлик ўйинини ўтказди.
Равшан Ҳайдаров шогирдлари Монтевидеода мезбон Уругвай U-20 жамоасига қарши майдонга тушиб, 70 ва 90+4-дақиқаларда тўп ўтказиб юборди.
Беллашув тарихдаги илк мундиал ўтказилган «Сентенарио» стадионида бўлиб ўтди.
Ўртоқлик ўйини
Уругвай U-20 — Ўзбекистон U-20 2:0
13 май, «Сентенарио»
Голлар: Диаз (70, пенальти), Дуарте (90+4).
Ўзбекистон U-20 — Боймуродов, Ўрозов, Ҳусанов, Ортиқбоев, Абдураҳматов, Маҳамаджонов, Асқаров, Раҳмоналиев, Эсанов, Файзуллаев, Холдорхонов.
Захирадагилар: Кенжаев, Неманов, Аҳроров, Ашуров, Пўлатов, Абдураззоқов, Акрамов, Раҳматуллаев, Неъматжонов, Турдимуродов.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter