Ўзбекистон йил охиригача 3,8 млн тонна Қозоғистон буғдойини сотиб олади – ОАВ
Қозоғистон Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022/2023 йилги мавсумда мамлакат Ўзбекистонга дон ва ун етказиб бериш ҳажмини оширган. Бу ҳақда «Harvest Kazakhstan» улгуржи савдо ташкилоти раҳбари директори ўринбосари Казибек Омаровнинг «АПК-Информ»га берган интервьюсида маълум қилинди.
– Ўзбекистонга дон ва ун экспорти ўтган мавсумга нисбатан ошди. Жорий 2022/23 йил охирига келиб экспорт 3,80-3,85 миллион тоннага етиши кутилмоқда. Аммо шуни ҳисобга олиш керакки, аввалги 2021/22 йилги мавсум қуруқ бўлган, нархлар юқори бўлган ва бундан ташқари, давлат томонидан экспорт чекловлари мавжуд эди. Шу билан бирга, жорий мавсумда Ўзбекистонга дон экспорти кўрсаткичлари салкам 3,9 миллион тонна дон ва ун экспорт қилинган 2020/2021 йилга нисбатан бир оз пастроқдир, – дейди Казибек Омаров.
У, шунингдек, USDAнинг июн ойидаги ҳисоботида Ўзбекистондаги ялпи буғдой ҳосилини 6,5 миллион тонна деб башорат қилгани, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги эса июн ойи охиридаги йиғим-терим натижаларини инобатга олиб, 8 миллион тонна буғдой йиғиб олишини эълон қилгани ҳақида тўхталиб, агар Ўзбекистонда ялпи буғдой ҳосили ошиши прогноз қилинса, бу экспорт учун мавжуд бўлган дон ҳажмини ошириш ва импортга бўлган эҳтиёжни камайтиришга ёрдам беришини айтади.
«Гарчи мен 6,5 миллион тонна буғдой йиғиб олиш прогнозига шахсан шубҳа билан қарасам ҳам», – дея қўшимча қилади Казибек Омаров.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter