Ўзбекистон хорижга телевизор экспортини кескин оширди
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилда хорижга қиймати 43,4 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 237,1 мингта телевизор экспорт қилган.
Телевизор экспорти 2021 йил билан солиштирилганда қарийб 129,5 мингтага ошган.
Ўзбекистон 2022 йилда энг кўп телевизор экспорт қилинган давлатлар:
— Россия – 146,7 мингта
— Озарбайжон – 47,8 мингта
— Қозоғистон – 24,7 мингта
— Тожикистон – 6 мингта
— Арманистон – 3 мингта
— Қирғиз Р. – 2,5 мингта
— Туркманистон – 2,4 мингта.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter