Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президентлик сайловига аёл номзод кўрсатилди

Президентлик сайловига аёл номзод кўрсатилди

ХДП марказий кенгашининг пленумида Мақсуда Варисова номзоди президентлик сайловида иштирок этиш учун тавсия қилинди.

М.Варисова 1961 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1984 йили Тошкент медицина институтини тугатган. Кўп йиллар давомида соғлиқни сақлаш тизимида, шунингдек, бош вазир ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раиси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари, Сенат аъзоси, Қонунчилик палатаси депутати сифатида фаолият юритган. Ҳозирда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.

Мақсуда Варисова «1-даражали Соғлом авлод учун» ордени ва «Мўътабар аёл» кўкрак нишони билан мукофотланган. 3 нафар фарзанднинг онаси.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон тарихида биринчи маротаба давлат раҳбари сайловида аёл-номзод сифатида Дилорам Ташмухамедова 2007 йили «Адолат» партиясидан иштирок этган эди. Ўшанда у 434 минг (2,94%) овоз тўплаган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг