Ўзбекистон халқ артисти Гули Ҳамроева 76 ёшда вафот этди
Ўзбек балет санъатининг етук истеъдод эгаларидан бири, Ўзбекистон халқ артисти Хамраева Гули Раззоқовна 76 ёшда вафот этди.
Гули Хамраева Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрининг прима балеринаси, энг сара жаҳон ва миллий классик балет спектаклларидаги етакчи партиялар ижрочиси, бетакрор истеъдод соҳибаси, меҳрибон ва жонкуяр устоз сифатида бутун умрини балет санъатини ривожлантиришга бағишлаган.
Унинг «Бахчирайский фонтан», «Дон Кихот», «Эсмералда», «Дилором», «Амулет любви», «Спартак» ва бошқа кўплаб спектакллардаги етакчи партиялари миллий балет хазинасидан муносиб ўрин эгаллаган.
Ўзбекистон халқ артисти Хамраева Гули Раззоқовнанинг бевақт вафоти муносабати билан, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри жамоаси устоз санъаткорнинг оила аъзоларига ва барча яқинларига ҳамдардлик билдирди.
Маданият ва туризм вазирлиги жамоаси Хамраева Гули Раззоқовнанинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter