Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Покистон етакчилари долзарб масалаларни муҳокама қилдилар

Ўзбекистон ва Покистон етакчилари долзарб масалаларни муҳокама қилдилар

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 ноябрь куни Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хон билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлат раҳбари Бош вазир Имрон Хонни таваллуд куни билан чин дилдан қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва катта муваффақиятлар, дўст Покистон халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

Суҳбат чоғида олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари ҳамда мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Мулоқотлар фаоллашгани, икки томонлама товар айирбошлаш кўрсаткичлари сезиларли даражада ўсгани ва ишбилармонлар ўртасидаги кооперация кучайгани мамнуният билан қайд этилди. Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, фармацевтика ва кимё саноати, тўқимачилик ва қурилиш материаллари тармоқлари, бошқа соҳалардаги инвестиция лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Етакчилар минтақада йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Бўлажак учрашувлар режаси ҳам кўриб чиқилди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев таклифига кўра, Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хон 15 июль куни юртимизга расмий ташриф билан келган.

16 сентябрь куни эса Душанбе шаҳрида Ўзбекистон Президенти Покистон Ислом Республикаси Бош вазири билан музокара ўтказди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг