Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Мўғулистон қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлигини фаоллаштиради

Ўзбекистон ва Мўғулистон қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлигини фаоллаштиради

2023 йил 8 март куни Ўзбекистон Республикаси ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Мўғулистон ташқи ишлар вазири Батмунх Бацецег билан учрашди.

Томонлар икки давлат Президентларининг 2022 йил сентябр ойида бўлиб ўтган учрашуви якунлари бўйича эришилган келишувларнинг ижроси юзасидан фикр алмашдилар.

Ўзаро ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини кенгайтириш, ТИВлараро маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасини ўтказиш, савдо айланмасини диверсификация қилиш ва қўшма ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Мўғулистон ишчи гуруҳи ва Ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш масалаларини ўрганиш бўйича келишувга эришилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг