Ўзбекистон ва Беларусда россияликларни алдаган колл-марказлар фош этилди

Ўзбекистон ва Беларус ҳудудларида Россия фуқароларини турли йўллар билан алдаб, пулларини қўлга киритиб келган колл-марказлар фаолияти тўхтатилди.
Унинг таъкидлашича, хорижий шериклар билан ҳамкорликда олиб борилган ишлар натижасида ҳар икки мамлакатда жойлашган фирибгарлик марказлари аниқланиб, фаолияти тугатилган.
«Ушбу марказлар Россия фуқароларини алдаш орқали уларнинг маблағларини ўзлаштирган. Ҳозирда халқаро ҳамкорлик доирасида тергов-оператив гуруҳлар фаолият юритмоқда», – деди Филиппов.
Унинг сўзларига кўра, бу каби колл-марказлар Россиянинг ўзида ҳам аниқланмоқда. Хусусан, Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск ва Якутияда жойлашган бундай марказлар фош этилган.
Маълум қилинишича, 2024 йил давомида ИИВ томонидан 10 мингдан зиёд масофавий талончилик ҳолати бўйича жиноят ишлари судга юборилган. Бундай ҳолатларнинг аксар қисми уюшган жиноий гуруҳлар томонидан амалга оширилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter