Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Афғонистон темирйўлчилари келишиб олишди

Ўзбекистон ва Афғонистон темирйўлчилари келишиб олишди

8-10 февраль кунлари Термиз шаҳрида Афғонистон темир йўллари бошқармаси раҳбари Байтуррахмон Шарофат бошчилигидаги афғон делегацияси билан учрашув ўтказилди.

Учрашув натижасида Афғонистон темир йўл бошқармаси ва «Sogdiana trans» ШК ўртасида «Ҳайратон – Мозори-Шариф» темир йўлини эксплуатасия қилишни келгусида давом эттириш бўйича янги шартнома имзолашга келишилди.

Шу билан бирга, Афғонистон томонига йўналтирилган вагонларни «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг «Sogdiana trans» ШК томонидан Хайратон станциясига етказиб бериш жорий йилнинг 10 февралидан қайта тикланди.

Музокаралар якунида эришилган келишувлар бўйича баённома имзоланди.

Аввалроқ Афғонистон томони «Ўзбекистон темир йўллари» АЖни келишилган шартномаларни бажармаётганликда айблаб чиққан, ўз навбатида «Ўзбекистон темир йўллари» Толибон ҳукумати темирйўлчиларининг ушбу иддаоларига жавобан айрим изоҳларни берганди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 1 феврал куни Ўзбекистон томони Афғонистон темир йўл бошқармаси келишилган чора-тадбирларни ўз вақтида амалга ошира  олмаётгани сабабли темир йўл қатнови вақтинча тўхтатилганини маълум қилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг