Ўзбекистон тўққиз ойда 68,1 млн. долларлик шафтоли экспорт қилди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида хорижга қиймати 68,1 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 76,7 минг тонна шафтоли экспорт қилган.
Шафтоли экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 21,3 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон энг кўп шафтоли экспорт қилган давлатлар:
- Россия – 64,6 минг тонна
- Қирғиз Р. – 6,4 минг тонна
- Қозоғистон – 4,8 минг тонна
- Туркманистон – 471 тонна
- Беларусь – 261 тонна
2022 йилнинг 9 ойида хорижга энг кўп шафтоли экспорт қилган ҳудудлар:
— Фарғона вилояти – 43,6 минг тонна
— Самарқанд вилояти – 6,3 минг тонна
— Тошкент вилояти – 6,1 минг тонна
— Хоразм вилояти – 5,7 минг тонна
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter