Ўзбекистон тинчлик рейтингида 100-ўринни олди
Ўзбекистон Ижобий тинчлик рейтингида 36 поғона кўтарилиб, 163 та давлат орасида 100-ўринни олган.
Ушбу рейтинг соғлом ўрта бизнес, таъсирчан ҳукумат, коррупциянинг паст даражаси каби 8 та йўналишлар орқали тузилади.
«Мамлакат ижтимоий ўсишининг катта қисми 2016 йилдан кейинги даврга тўғри келади. Тахминан шу пайтдан бошлаб Ўзбекистонда чуқур маъмурий ислоҳотлар ўтказилган, постсовет тамойиллари қолдиқларига барҳам берилган», дейилади ҳисоботда.
Рейтингни тузишда валюта курсини либерализация қилиш, солиқ тизимидаги ўзгаришлар ва бошқа ислоҳотлар инобатга олинган.
Рейтингда Россия 71, Украина 73, Қозоғистон 75, Қирғизистон 98, Туркманистон 140 ва Тожикистон 143-ўринларни олган.
Энг кучли учлик Швеция, Дания ва Финляндияга, энг ёмони эса Яман, Жанубий Судан ва Сомалига тегишли.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter