«Ўзбекистон темир йўллари» раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди
Ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ Нарзуллаев Зуфар Ғиясович – «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарув раиси лавозимига тайинланди.
Шунингдек, Рахметов Хикматулла Нарзуллаевич – «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раисининг трансформация, рақамлаштириш ва молия бўйича биринчи ўринбосари лавозимига;
Хасилов Хуснутдин Нуриддинович – «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бош муҳандиси лавозимига;
Камилджанов Абдумалик Абдувахитович – «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раисининг ташишлар ва логистика бўйича ўринбосари лавозимига;
Ризаев Элёр Абдумаликович – «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раисининг темир йўл объектларини таъмирлаш ва қуриш бўйича ўринбосари лавозимларига тасдиқландилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter