Ўзбекистон сўнгги икки йилда олтин сотишни кескин кўпайтирди

2020 йил январь-июль ойларида Ўзбекистон 3,2 млрд долларлик олтин экспорт қилди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2019 йил январь-июль ойларига нисбатан ўсиш 95,3 фоизни ташкил этган. 2020 йил январь-июль ойларида Ўзбекистоннинг экспорт таркибида олтиннинг улуши 39,8 фоизга тенг бўлди.
Kun.uz хабарича, сўнгги йилларда Ўзбекистон олтин экспортини оширди. Олтин экспорти 2015 йилда 823,9 миллион доллардан, 2016 йилда 738,2 миллион доллардан, 2017 йилда 1,6 миллиард доллардан, 2018 йилда 2,91 миллиард доллардан ва 2019 йилда 4,9 млрд доллардан ортиқроқни ташкил этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter