Ўзбекистон Шри-Ланкани доғда қолдирди
Бугун, 8 июнь куни Осиё кубоги-2023 саралаши 1-тури доирасида Наманган шаҳрида Ўзбекистон ва Шри-Ланка терма жамоалари учрашди.
Дастлабки икки гол жарима зарбаларидан сўнг дарвоза тўридан жой олди: Жалолиддин Машариповнинг ажойиб голини (1:0) чап оёқда ҳам уриш мумкинлигини Достон Ҳамдамов исботлади (2:0).
Иккинчи таймда оролликлар жарима майдонида кетма-кет уринишлардан сўнг ҳам дарвоза тўрига тушишни «истамаётган» тўпни ҳимоячимиз Фаррух Сайфиев кучли зарбаси билан бўйсундирди (3:0). Гол!
Ўйин суратдаги мухлис истаган ҳисоб билан якунланди.
Осиё кубоги-2023 саралаши
C гуруҳи
1-тур
Ўзбекистон — Шри-Ланка — 3:0
Голлар: Машарипов (36), Ҳамдамов (48), Сайфиев (60)
Ўтказилган 1-турдан сўнг 3 очкодан тўплаган Ўзбекистон ва Таиланд терма жамоалари C гуруҳи пешқадамларига айланишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter