Ўзбекистон Қаҳрамони 72 ёшида вафот этди
Навоий кон-металлургия комбинатида фидокорона хизмат қилган экскаваторчи-машинист, меҳнат фахрийси, Ўзбекистон Қаҳрамони Анатолий Николаевич Панин шу йил 21 октябрда 72 ёшида вафот этди.
А.Панин 1949 йил 12 март куни туғилган. Ўрта мактабни тугатиб, дастлаб Дон шаҳридаги касб-техника мактабида, кейинчалик Навоий касб-ҳунар техникумида таҳсил олди.
А.Панин Навоий кон-металлургия комбинатининг Шимолий кон бошқармасига қарашли «Шарқий» карьерида иш бошлаб, кўп йиллар давомида экскаватор машинисти, машинистлар бригадири, участка устаси вазифаларида самарали хизмат қилди.
У 1995 йилда «Ўзбекистон Қаҳрамони» олий унвони ҳамда «Олтин юлдуз» медали билан мукофотланган эди.
Марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter