Ўзбекистон Президенти Ямайка Генерал-губернаторини табриклади. Бу қандай байрам?
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 август куни Ямайка Генерал-губернатори Патрик Линтон Алленни миллий байрам – Мустақиллик куни билан табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бериб ўтди.
Ямайка мустақилликка қадар Буюк Британия таркибида бўлган. 1962 йилнинг 6 августида мустақиллик эълон қилинади. Шу билан бирга Ямайка Британия миллатлар ҳамдўстлиги аъзоси ҳисобланади. Ушбу ҳамдўстликка Буюк Британия ва унинг собиқ мустамлакалари киради.
Ямайкада ҳар йили 6 августда Мустақиллик куни кенг нишонланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter