Ўзбекистон Осиё чемпионатида биринчи бўлди
Тошкентда дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. Мусобақанинг охирги кунида оғир вазн тоифасидаги ёшлар медаллар учун кураш олиб боришди.
Турнир якунида ҳамюртларимиз 7 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза, жами 16 та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди.
Эътиборличи, ўсмирлар тоифасидаги баҳсларда ҳам дзюдочиларимиз биринчиликни қўлга киритишган эди.
Сўнгги кун дастурида шоҳсупага кўтарилган юртдошларимиз:
Олтин медаль:
-100 кг: Рустам Шораҳматов
+100 кг: Маҳмуджон Маҳсудов
-70 кг: Барчиной Қодирова
-78 кг: Ширинжон Йўлдошева
+78 кг: Фотима Қурамбоева
Кумуш медаль:
-81 кг: Шаҳзодхўжа Шарипов
Бронза медаль:
-81 кг: Аҳрор Зиёдуллаев
-90 кг: Алишер Саманов
+100 кг: Абдуллоҳ Худоёров
-63 кг: Сарвиноз Ҳусанова
+78 кг: Моҳларойим Тўхтамишева
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter