Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Мисрга гилос ва узум экспорт қилади

Ўзбекистон Мисрга гилос ва узум экспорт қилади

Фото:«Protoday.uz»

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ва Миср қишлоқ хўжалиги ва мелиорация вазирлигининг Марказий ўсимлик карантини бошқармаси ўртасида мамлакатимизда етиштирилган сарҳил узум ва гилос меваларини халқаро фитосанитар талабларига риоя қилган ҳолда экспорт қилиш бўйича келишув имзоланган эди.

Унга кўра гилос ва узум экспорт қилишнинг тартиб-қоидалари тасдиқланди.

Жумладан, эндиликда ўзбекистонлик экспортерлар:

— Миср Араб Республикасининг Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация вазирлигининг ўсимликлар карантини бўйича Марказий Администрациясига маҳсулот ҳақидаги ахборотни ўз ичига олган онлайн ариза юбориш;

— экспорт маҳсулотини фитосанитар сертификатда белгилаб қўйилган, махсус рўйхатга олинган цехда қадоқлаш каби асосий фитосанитар талабларга амал қилган ҳолда Миср халқини ўз маҳсулотлари билан хушнуд этиши мумкин бўлади.

Қўшимча қилиш жоизки, сарҳил узумни экспертга тайёрлаш жараёнида маҳсулот белгиланган ҳарорат ва шартларда 8-16 кун мобайнида қайта ишловдан ўтиши зарур.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг