Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» туркумига оид китоблар жаҳон кутубхона ва музейларига тарқатилди

«Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» туркумига оид китоблар жаҳон кутубхона ва музейларига тарқатилди

100 дан ортиқ жаҳон ва миллий музей ва кутубхоналар «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» туркумига оид 35 жилдлик китоб-альбомлар учун сертификатларга эга бўлди.

Халқаро медиа-холлда сайлов муносабати билан юртимизга ташриф буюрган хорижий кузатувчилар ва экспертлар учун «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» лойиҳасини тақдим этиш маросими бўлиб ўтди.

Дипломатик корпус вакиллари, халқаро кузатувчилар, олимлар, пойтахт ва вилоят музей ва муассасалари вакиллари, журналистлар ва блоггерлар тадбирнинг фахрий меҳмонлари сифатида иштирок этишди.

Тадбир давомида «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» лойиҳасининг 5 йиллик фаолиятига бағишланган видеоролик намойиш этилди ҳамда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти фалиятининг оралиқ натижалари сарҳисоб қилинди..

Тадбирнинг кульминацияси — Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Бутунжаҳон жамиятининг чет эллик аъзоларига эсдалик белгилари, шунингдек, «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» туркумига оид 35 жилдлик китоб-альбомларни олиш учун сертификатларни топшириш маросими бўлди.

Китоблар ва фахрий нишонлар хорижий давлатларнинг Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган элчихоналари орқали – етакчи музейлар, кутубхоналар ва илмий муассасаларга, шунингдек, Бутунжаҳон жамиятининг хорижий мамлакатлардаги аъзоларига шахсан топширилади.

«Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» туркумига оид китоб-альбомларни олиш учун сертификатлар Ўзбекистон музейлари ва кутубхоналарига ҳам топширилди.

«Бундай муҳим тадбирда иштирок этаётганимдан жуда хурсандман ва «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» лойиҳасининг ютуқларини юқори баҳолайман. Бу — бутун дунёга тарқалиши керак бўлган ноёб ҳодиса. Энди ушбу китоб-альбомлар бизнинг офисимизни ҳам безатади ва Ўзбекистоннинг энг бой маданияти ва тарихининг ажойиб ва ​​визуал далилига айланади», - деб таъкидлади ЮНEСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари вазифасини бажарувчи Александрос Макаригакис.

«Mueller&Schindler» нашриётининг вице-президенти Александр Вилгельм ҳам лойиҳанинг аҳамияти ҳақида фикр билдирди, унга Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан эсдалик нишони топширилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг