Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон куч тузилмаларининг ҳамкорликдаги машғулотлари якунланди

Ўзбекистон куч тузилмаларининг ҳамкорликдаги машғулотлари якунланди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Аввал хабар берганимиздек, шарқий ҳарбий округ худудида жойлашган барча қўшинлар ҳамкорлигидаги қўмондонлик-штаб машғулотлари бўлиб ўтди. Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони бошчилигида ҳамкорликдаги ҳаракатларни мувофиқлаштириш, разведка ва бошқа муҳим маълумотларни тезкор алмашиш, шунингдек иштирокчи бўлинмаларнинг реал вақт мезонлари асосида самарали ва ягона бошқарувини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар кўрилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига кўра, 50 га яқин бўлинмалар марш уюштирди, 200 квадрат километрга яқин ҳудудда ердан ва ҳаводан разведка ишлари олиб борилди. 60 га яқин шартли амалий машқлар ҳамкорликда бажарилди.

Ўқувларда иштирок этган Мудофаа вазирлиги тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги шахсий таркиби ҳам учта вилоятдаги ўта муҳим объект ва иншоотларнинг қўриқланиши кучайтирилган тизимда олиб борилди. Қўриқланаётган ўта муҳим объектларда шартли машғулотлар ўтказилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ҳамкорликдаги қўмондонлик-штаб машғулотларининг яна бир амалий жараёнлари Шарқий ҳарбий округи Фарғона дала-ўқув майдонида давом этди. Уни Мудофаа вазирлиги раҳбарияти ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари қўмондонлиги масъул офицерлари кузатиб боришди. Машғулотларда давлат чегараси ҳимоясини кучайтириш, эҳтимолий чегара бузилиш ҳолатларини тезкор аниқлаш ва бартараф этиш, фавқулодда вазият юзага келганда куч тузилмалари билан ҳамкорликдаги ҳаракатлари намойиш этилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ҳамкорликдаги қўмондонлик-штаб машғулотлари 13 апрель куни якунланди. Ҳарбий бўлинмалар доимий жойлашган жойига қайтарилди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг