Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Карачи порти орқали Ҳиндистонга биринчи юкни жўнатди

Ўзбекистон Карачи порти орқали Ҳиндистонга биринчи юкни жўнатди

Покистоннинг Карачи порти илк бор экспорт учун Ўзбекистондан транзит юк жўнатди. Аввал юк қуруқликдаги транспорт орқали Карачи портига етказилиб, сўнгра Ҳиндистонга йўл олди.

Қайд этилишича, порт учун бу «муҳим босқич» ва икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш рамзига айланган. Бошқа давлатлар ҳам портдан фойдаланиб Покистон орқали Марказий Осиёга юкларни етказиб бериши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида Покистон Ўзбекистон транзити учун божхона расмийлаштирувини соддалаштирган эди.

2022 йилнинг март ойида эса Ҳиндистон илк бор Ўзбекистонга тижорат юкини Покистон ва Афғонистон орқали транзит қилиб жўнатган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг