Ўзбекистон жазоланди. Стадионга фақат японлар киради
Ўзбекистон — Ироқ ўйинидаги тошбўрон сабаб ОФК жазо чораларини эълон қилди.
Унга кўра, Осиё кубоги U23 яримфинали доирасида бугун бўлиб ўтадиган Ўзбекистон – Япония баҳсига ўзбекистонлик томошабинлар киритилмайди. Япониялик 500 нафар мухлис эса стадионга кириши мумкин бўлади.
Шунингдек, Ўзбекистон – Ироқ учрашувида стадионда хавфсизлик етарлича таъминланмагани ва ОФК талаблари бажарилмагани сабабли ЎФА 50 минг АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилади.
Эслатиб ўтамиз, нохуш ҳодиса айбдорлари қўлга олиниб, уларнинг айримларига жазо тайинланганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter