Ўзбекистон, импорт: Хитой Россияни ортда қолдирди

Давлат статистика қўмитаси 2022 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатларни маълум қилди.
Унга кўра, Хитой биринчи, Россия иккинчи ўринни эгаллади. Тўлиқ рўйхат қуйидагича:
— Хитой – 3,7 млрд.
— Россия – 3,3 млрд.
— Қозоғистон – 1,7 млрд.
— Корея – 1,4 млрд.
— Туркия – 965 млн.
— Германия – 589 млн.
— Ҳиндистон – 359 млн.
— Туркманистон – 353 млн.
— Бразилия – 281 млн.
— АҚШ – 236 млн. АҚШ доллари
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон экспортидаги етакчи давлатлар номи маълум қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter