Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ҳудудидан этил спиртини транзит қилишга рухсат берилди

Ўзбекистон ҳудудидан этил спиртини транзит қилишга рухсат берилди

Фото: «Xabar.uz»

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 августдаги қарори билан «Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига этил спиртини олиб келишни ва унинг транзитини тақиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.

Ўзгартиришга мувофиқ, эндиликда Ўзбекистон ҳудудидан этил спиртини транзит қилиш мумкин. Бунинг учун Вазирлар Маҳкамасидан рухсатнома олиш талаб этилмайди.

Эслатиб ўтамиз, 1998 йил 15 майдан Ўзбекистон божхона ҳудудига этил спиртини транспортнинг барча турлари билан олиб келиш тақиқланиб, транзит қилиш учун Вазирлар Маҳкамасидан рухсатнома олиш тартиби жорий этилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг