Ўзбекистон ҳудудида кучсиз зилзила содир бўлди

16 июнь куни Тошкент вақти билан 06:30 да Ўзбекистон ҳудудида кучсиз зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг маълум қилишича, зилзила ўчоғи Тожикистонда, Тошкентгача масофа 457 км жанубий-шарқий йўналишда жойлашган бўлиб, магнитуда — 5,5, чуқурлик — 112 км.
Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:
Тошкент : 457 км, 2 балл.
Наманган : 353 км, 3 балл.
Андижон : 326 км, 3 балл.
Фарғона : 284 км, 3 балл.
Гулистон : 414 км, 3 балл.
Жиззах : 452 км, 2 балл.
Самарқанд : 495 км, 2 балл.
Бухоро : 705 км, 2 балл.
Термиз : 438 км, 2 балл.
Қарши : 568 км, 2 балл.
Навоий : 638 км, 2 балл.
Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмаган, талофатлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter