Ўзбекистон ҳудудида ер қимирлади

Бугун, 2 май куни Тошкент вақти билан 09:46 да (02.05.2023 йил, Гринвич бўйича 04:46 да) Қирғизистонда зилзила содир бўлди.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилишича, зилзила координаталари: 41,72 градус шимолий кенглик; 71,6 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,3. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 205 км шимолий-шарқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Янгиқўрғон туманида 2-3 балл, 51 км.
- Косонсой туманида 2 балл, 60 км.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter