Ўзбекистон ҳудудида 6-8 июль куни термик депрессия кузатилади
Республика Гидрометеорология маркази об-ҳаво бўйича яна бир маълумотни эълон қилди.
Айтилишича, Ўрта Осиё ҳудудлари устида термик депрессия кузатилиши ҳисобига 6-8 июль кунлари Ўзбекистон бўйича иссиқ кўтарилиши кутилмоқда. Бу кунлари ўртача суткалик ҳаво ҳарорати қийматлари шу кунга хос бўлган иқлимий меъёрдан 6-8 даражагача юқори бўлиши мумкин.
Метеорологияда термик депрессия – бу синоптик жараён бўлиб, унда Ер юзасида паст фронтсиз босим майдони ҳосил бўлади, ўрта тропосферада эса илиқ баландлик ўркачи (ёпиқ изобараларга эга бўлмаган катта босимли жой ёки минтақа) ривожланади. Ҳозирги термик депрессия фаол босқичида атмосфера босими 995 гПагача камайиши мумкин.
Термик депрессия – бу синоптик ҳолатнинг яққол ифода этилган ёзги туридир, у фақат июнь ойидан август ойигача ривожланади ва одатда 2-3 кун кузатилади, 4-7 кун давомийлигидаги вазиятлари камроқ давом этади. Лекин охирги пайтларда иқлим ўзгариши туфайли, термик депрессиянинг давомийлиги ортмоқда.
Термик депрессиянинг тўлиши совуқ кириб келиши натижасида вужудга келади. Ёз ойларида совуқ фронтларнинг кириб келиши одатда ёғингарчиликсиз, булутсиз бўлади. Бироқ, фронт ўтиши тез-тез чангли бўронлар билан кучли шамолларни ҳосил қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter