«Ўзбекистон ҳаво йўллари» иккита рейс кечиктирилганини маълум қилди
«Uzbekistan Airways» АЖ ахборот хизмати 2022 йил 7 июнь куни режалаштирилган Истанбул–Тошкент йўналиши бўйича авиақатнов техник сабабларга кўра 7 соатга кечикаётганини маълум қилди. Ушбу қатнов бажарилиш вақти Тошкент вақти билан бугун соат 21:30 да режалаштирилган.
Шунингдек, амалга оширилиши режалаштирилган Тошкент–Сеул йўналишидаги қатнов вақти 8 июнь соат 04:00 га кўчирилган.
Компания келтирилган ноқулайликлар учун йўловчилар ва уларни кутиб олувчилардан узр сўради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter