Ўзбекистон ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини ривожлантиради
Дунёда рўй бераётган гибрид характердаги қуролли тўқнашувлар таҳлили Қуролли Кучларимизнинг жанговар қобилиятини оширишни тақозо этмоқда.
Бу ҳақда кеча, 13 январ куни Мудофаани бошқариш миллий марказида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида қайд этиб ўтилди.
Шу боис, Ўзбекистон миллий армияни замонавий техникалар билан таъминлаш, жумладан, ҳарбий авиация ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратади.
– Энг катта бойлигимиз бўлган тинч ҳаётни асраш, халқимиз фаровонлигини таъминлаш, келажак режаларимизни белгилашда ана шу ҳолатларнинг барчасини инобатга олишимиз зарур. Биз ҳар қандай вазиятда ҳам Ўзбекистоннинг давлат суверенитети, унинг сарҳадлари дахлсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини таъминлашимиз шарт. Бу – бизнинг тарих ва келажак авлодлар олдидаги муқаддас бурчимиз ва мажбуриятимиздир, – деди Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек, йиғилишда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларига эътибор қаратилиб, улар учун ипотека асосида кўп қаватли уйлар қуриш, ҳарбий хизматчиларнинг пенсия таъминотини тартибга солиш, ҳарбий тиббиёт муассасалари шароитларини яхшилаш бўйича топшириқлар берилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter