Ўзбекистон футзалчилари Осиё кубогида рақибини «янчиб ташлади»
Ўзбекистон миллий жамоаси футзал бўйича Осиё кубогини муваффақиятли бошлади.
Кувайт давлатида бошланган мусобақанинг дастлабки турида Ўзбекистон терма жамоаси Туркманистон миллий жамоасига ҳеч қандай имконият қолдирмади.
Вакилларимиз рақиб дарвозасига жавобсиз саккизта гол киритишди. Машраб Одилов ва Ихтиёр Ропиев дубл қайд этишди.
Ўзбекистон — Туркманистон — 8:0
Голлар: Даврон Чориев, 5; Машраб Одилов, 13, 22; Ихтиёр Ропиев, 15, 33; Дилшод Раҳматов, 30; Шаҳрам Фахриддинов, 34; Акбар Усмонов, 39.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter