Ўзбекистон бадиий гимнастика бўйича муваффақиятга эришди
Осиё ўйинларида бугундан беллашувларга киришган бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари яккалик дастурида саралаш ва жамоавий йўналиш бўйича финал баҳсларини ўтказишди.
Тахмина Икромова, Вилана Савадян ҳамда Евелина Aталянсдан иборат жамоамиз 324.8 балл жамғаришга эришди. Қувонарлиси, ушбу натижани ҳеч бир жамоа такрорлай олмади ва ҳамюртларимиз жамоавий дастурда олтин медални қўлга киритишди.
Шунингдек, бугунги чиқишлари орқали Тахмина Икромова ҳамда Евелина Aталянс яккалик йўналишида кўпкураш дастурида медаллар учун курашиш имконини сақлаб қолишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter